Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан 2018−2022 йилларда мамлакатда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди, деб ёзади «Газета.uz».
Унга кўра, Йўл ҳаракати қоидалари енгил ва юк машиналарига кундузги юриш чироқларидан мажбурий фойдаланиш талаби билан тўлдирилди. Мақсад — куннинг ёруғ кунларида ҳаракатдаги транспорт воситаларини кўриш даражасини оширишдан иборат бўлиб, у БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг 2011 йилги 87-қоидалари талабига мувофиқ келади.
Шунингдек, замонавий халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда йўл белгиларини янгилаш, шу жумладан, светофорнинг тақиқловчи чироғида ўнгга бурилишга рухсат берувчи белгилар ва йўл ишораларини жорий қилиш кўзда тутилган.
Юқоридаги каби ўзгаришларни жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори йил охиригача қабул қилиниши зарур.
Изоҳ (0)