22 май, сешанба куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Халқаро эпизоотик бюро (Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти) ассамблеясининг 86-бош сессияси доирасида Ветеринария қўмитаси раиси Баҳромжон Норқобилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси бюро раҳбари Моник Элуа билан расмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ветеринария қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро Эпизоотик Бюро ўртасидаги ҳамкорликни масаласи муҳокама қилинди. Жумладан, 2019 йили Францияда 181 та давлат вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессиянинг бир кунини «Ўзбекистон куни» деб белгилашга келишилди.
Шунингдек, Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишилди.
Изоҳ (0)