Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия ветеринар ва фитосанитар назорат бўйича федерал хизмати («Россельхознадзор»)нинг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси инспекторлари «Карасук» фитосанитар назорат постида умумий оғирлиги 170 тоннага тенг карантин остидаги маҳсулотларни ушлаб қолди. Бу ҳақда «Россельхознадзор» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулотлар партиялари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидан Новосибирск, Новокузнецк ва Красноярск бозорларида сотиш учун автомобиль транспортида олиб кетилаётган эди.

Улар орасида Ўзбекистоннинг 23 тонна гилоси ва 17 тонна ўриги бўлиб, юк маркировкасидаги ахборот фитосанитария ҳужжатидаги маълумот билан мувофиқ бўлмаган.

Юкларнинг барчаси жўнатувчиларга қайтариб юборилди, айбдор шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар