Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

19 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари томонидан автомобиль шартномасини олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 900 АҚШ долларини олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Criminal News

Фото: Criminal News

Чилонзор туманида жойлашган «Автотеххизмар» МЧЖ ходимлари Lacetti русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А дан 900 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтда, ашёвий далиллари билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан «Автотеххизмат» МЧЖ ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар