Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Электрон тижоратда товарларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг иловасида назарда тутилган, деб хабар беради Spot.

Фото: «Importum»

Фото: «Importum»

Жорий йил охирига қадар электрон тижорат ҳужжатларида юк ҳужжатлари расмийлаштирувини соддалаштирадиган тартиб ишлаб чиқилади ва татбиқ этилади.

Хусусан, электрон савдо орқали харид қилинадиган ва сотиладиган товарларни божхона расмийлаштируви ҳамда декларациялаш тартиби соддалашади. Шунингдек, бу экспорт ёки импорт қилинган маҳсулотлар учун ҳам амал қилади.

Тегишли ҳужжат 2019 йил 1 январгача тайёр бўлиши керак. Унга Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар