Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида анъанавий Google I/О 2018 Extended анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда мамлакатнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ ёш мутахассислар Google компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ривожланиш тенденциялари билан танишиш имконига эга бўлди.
Google I/О Extended 2018 бу йил биринчи маротаба Инҳа университети талабалари томонидан ташкил этилган Google Developer Groups (GDG) томонидан ўтказилмоқда. Анжуманда иштирокчилар Google I/О 2018 асосий тадбирида намойиш этилган Google Photo, Google Assistant, Google News, Android P, Google Lens каби маҳсулотлар билан танишди.
Анжуманда Maertlet, Super Dispatch, SOS Group сингари маҳаллий IT компаниялари вакиллари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этди. Улар IT соҳасининг турли йўналишлари бўйича ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашди. Анжуман ёш дастурчилар учун ажойиб тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди.
Изоҳ (0)