Амир Темур хиёбони атрофидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қайта тикланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.
Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Амир Темур хиёбони («Уголок» кафеси) айланма йўли ва Зарафшон кўчаси оралиғида ҳамда Ш. Рашидов шохкўчасидан Матбуотчилар кўчаси бўйлаб («Пойтахт» савдо маркази) Амир Темур хиёбони айланма йўлигача бўлган оралиқда транспорт ҳаракати қайта тикланишини маълум қиламиз.
Изоҳ (0)