Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган», — деб таъкидлади у.
Изоҳ (0)