Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Янгиобод маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган С.Б. автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси олдида ўзаро жанжал оқибатида Ч.Ҳ.нинг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса оқибатида Ч.Ҳ. касалхонага ётқизилди, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, оламдан ўтди.
С.Б. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)