Эронда фаолият олиб борадиган «Адолат учун курашувчи талабалар» ташкилоти интернетда яқинда Қуддусда очилган АҚШ элчихонасини портлатишга чақирувчи варақани тарқатди, деб ёзади «Newsru.com».
Унда элчихонани портлатган кишига 100 минг доллар пул мукофоти таклиф қилинган. Форс ва инглиз тилларидаги тарғибот варақаси, масалан, Эроннинг Khabarone янгиликлар агрегаторида эълон қилинган.
«Трампнинг элчихонани Қуддусга кўчириши бутун дунёдаги мусулмонлар ва халоскорлар орасида ғазаб ва нафратга сабаб бўлди», — дейилади варақада.
Эслатиб ўтамиз, 14 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Қуддусда элчихонанинг расман очилганини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)