Ҳиндистоннинг Банорас шаҳрида йўл ўтказгичнинг қулаб тушиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, CNN хабарига таяниб, «Корреспондент.net» маълум қилди.
15 май, сешанба куни Банорас шаҳрида қисман қуриб битказилган йўл ўтказгич қулаб тушди. Ҳайдовчи ва пиёдалар вайрона остида қолиб кетган. Камида 15 киши ҳалок бўлди, 10 дан зиёд киши жароҳат олган.
50 метрлик ўтказгичнинг бир қисми февраль ойида қурилган. Умумий қурилиш ишлари якунланмаган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ Ҳиндистонда кузатилаётган қум бўрони қурбонлари сони 143 нафарга етгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)