Мурод Ирматов 14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Бинолардан фойдаланиш департаменти» Давлат унитар корхонаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимликнинг Telegram’даги канали орқали маълум қилинди.
Бунга қадар у Akfa компаниясида кўчмас мулк бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.
Ирматов Мурод Абдукахарович 1980 йили Тошкент вилояти, Қибрай туманида туғилган. Тошкент иқтисодиёт университетини 2004 йилда тамомлаган. У 2011–2017 йилларда «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ бош директори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)