«Толибон» радикал гуруҳи жангарилари 15 май куни эрталаб Афғонистон ғарбидаги Фарах вилоятининг шу номли марказига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вилоят Эрон билан чегарада жойлашган.
Вилоят кенгаши раҳбари Фарид Бахтиёрнинг сўзларига қараганда, жангарилар бир қанча блокпостларга ҳужум уюштирган. Бунинг оқибатида хавфсизлик хизматининг 30 га яқин ходими ҳалок бўлган ва яраланган.
Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)