2014 йилда австралиялик Стив Плэйн сузиш вақтида умуртқасини синдириб олган. Бундан ташқари унинг орқа мияси, шунингдек, умуртқа диски, артерия томири ва пайларига ҳам шикаст етган, деб хабар беради TJournal.
Шифокорлар Стив ҳеч қачон оёққа тура олмаслигини ва шоллигича қолишини айтган. Плэйн оёққа туриш вақтида ўз олдига Ер юзидаги еттита қитъада жойлашган энг баланд еттита чўққига чиқишни мақсад қилиб қўйган.
Госпиталда ётганимда шифтга қараб, энди оёққа тура олмаслигим борасидаги хаёллар асносида бор диққат-эътиборимни қайта тикланиш жараёнига қаратишга қарор қилдим.Стив Плэйн, тўшакка михланиб қолиши мумкин бўлган альпинист.
Нохуш ҳодиса содир бўлганидан 4 йил ўтгач, австралиялик йигит Ер юзининг еттита қитъасида жойлашган энг баланд нуқталарни забт этиб, рекорд ўрнатди. У ушбу вазифани 117 кунда амалга ошириб, ўзидан олдинги рекордчини 8 кунга ортда қолдирди.
14 май куни эрталаб Плэйн Жон Гупта ва Пемба Шерпа исмли гидлар билан биргаликда Эверест чўққисини забт этиб, ўз саёҳатини якунлади.
Изоҳ (0)