Тошкент шаҳрининг Миробод туманида фирибгарлик жинояти содир этилди, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи, муқаддам судланган А.М. уйи олдида Ф.К.га арзон нархда минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилган.
Гумонланувчи алдаш йўли билан жабрланувчининг ишончига кириб, ундан 23.800 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
А.М. қўлга олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)