Франция полицияси Парижда ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилиниши юзасидан учинчи гумондорни ушлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, полиция Страсбург шаҳрида ҳужум уюштирган шахснинг дўстини қўлга олган.
У ҳам жиноятчи сингари 1997 йили туғилган.
Эслатиб ўтамиз, чеченистонлик Хамзат Азимов томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган.
Изоҳ (0)