9 май — Хотира ва қадрлаш кунида мушакбозлик ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг Telegram’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Ҳурматли тошкентликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!Бугун, 9 май куни мушакбозлик ўтказилиши муносабати билан соат 19:30 дан 22:00 гача:
Б. Бобоев ва Бобур кўчалари кесишмасида;
Байналмилал кўчасида;
Фурқат кўчасидан И. Каримов кўчасигача;
Бейшёғоч кўчасида;
Ш. Рашидов шохкўчасида автотранспортлар ҳаракати тўхтатилишини маълум қиламиз.
Изоҳ (0)