Тошкентдаги Амир Темур шоҳ кўчасининг Юнусобод туманидан ўтган қисмида 5 май куни соат 14:30 атрофида ёнғин қайд этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, йўл ёқасидаги гаражларнинг бирида ёнғин келиб чиққан. Маълум бўлишича, гаражнинг ичида ВАЗ-2121 русумли автомобиль ҳам бўлган.
Ёнғин хавфсизлиги хизматига ҳодиса ҳақидаги хабар соат 14:39 да келиб тушган бўлса, 14:55да ёнғин бутунлай ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирги пайтда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади нашр хабарида.