Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали ўзининг биринчи жойи —Халқлар дўстлиги майдонига қайтди. Қайд этиш жоиз, ҳайкал қайтиши баҳона майдоннинг номи ҳам, майдон олдида жойлашган санъат саройи ва метро бекатининг номи ҳам ўзининг биринчи номи — «Халқлар дўстлиги»ни қайтариб олди.
«Xabar.uz» фотомухбири Фаррух Алиев 28 апрель куни майдонда бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш ишларидан фоторепортаж тайёрлади.