Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралияда икки ёввойи кенгуру уларни McDonald’s таомлари билан меҳмон қилмоқчи бўлган сайёҳларга ҳужум қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Ҳужум юз берган Маккуори кўли ёввойи кенгуруларни кўриш ва уларни озиқлантириш мумкинлиги билан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

«Кенгурулар тажовузкорлик кўрсатган бир нечта ҳодиса қайд этилган. Кўпчилик ҳолатларда улар юзларни тимдалаб, жароҳатлар етказади», — дейди Янги Жанубий Уэльс штати парламенти депутати Грэг Пайпер.

Сидней ҳайвонот боғи диетологи Мишель Шоу сайёҳлар кенгуруга овқат таклиф қила туриб, уларга зарар етказиши мумкинлиги, ҳатто мева ва сабзавотлар ҳам уларда ошқозон ярасини келтириб чиқариши ва тўғри овқат ҳазм қилишга тўсқинлик қилиши мумкинлигини маълум қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўқувчиларга берилаётган паспорт, Тошкентда пайдо бўлган овозкучайтиргичли автоуловлар, ўта хавфли жиноятчини қўлга олиш жараёни — Тошкент шаҳар ИИББ архивидан фото...
Технологиялар
ChatGPT’да янги функция пайдо бўлди
Спорт
Расман: Ангелос Постекоглу “Тоттенҳэм” бош мураббийи