2024 йилда АҚШнинг Orion космик кемаси бортида россиялик биринчи космонавт Ойга парвоз қилиши мумкин. Космонавт Россия шлюз камерасининг Lunar Orbital Platform ой яқинидаги халқаро станциясига монтаж қилишда иштирок этади. Бу ҳақда космик-ракета соҳаси манбасига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Манбага кўра, музокаралар доирасида ой яқинидаги станцияга парвоз қилувчи миссиянинг хомаки лойиҳалари ишлаб чиқилган. Жумладан, Orion кемаси экипажи таркибида бир нафар россиялик космонавтнинг парвоз қилиш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.
Россиялик космонавт модулнинг станция таркибига интеграциясини таъминлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)