Алишер Навоий номидаги Давлат Академик опера ва балет Катта театри балеринаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Ҳамроева ва балет солисти Улуғбек Олимов Душанбеда саҳнага чиқди. Ўзбек балети артистлари мустақилликка эришгандан кейин, илк марта Тожикистонда саҳнага чиқди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Санъаткорлар Садриддин Айний номидаги Тожик Давлат академик опера ва балет театри саҳнасида П.И.Чайковскийнинг «Уйқудаги гўзал» спектаклида солистлик қилди. Тожикистонлик балет усталари ва М.Собирова номидаги хореография коллежи тарбияланувчилари ҳам спектаклда иштирок этди.ДАКТ солистлари Душанбега Тожик Давлат академик опера ва балет театри раҳбарияти томонидан таклиф қилинган. Концерт икки мамлакат ўртасида имзоланган маданий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга асосан ташкил қилинди.
Изоҳ (0)