Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижроия қўмитаси Маҳмуд Аббосни раис этиб қайта сайлади. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Рамаллоҳда ўтказилган Фаластин миллий кенгаши йиғилишида қатнашчиларнинг барчаси қарорни маъқуллаган.
Фаластинни озод қилиш ташкилоти халқаро жамоатчилик томонидан халқнинг ягона қонуний вакили этиб тан олинган.
Изоҳ (0)