Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон конституцион тузумига тажовуз қилишда айбланаётган Бобомурод Абдулла, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллорёров ва Равшан Салаевларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Суд жараёнида «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида эълон қилинган матнлар бўйича қайта ўтказилган экспертиза натижаларига маълум қилинди. Қайта экспертиза Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоровнинг илтимосномасига асосан ўтказилган.

«Усмон Ҳақназаров» матнлари устида суд-филологик (муаллифлигини аниқлаш мақсадида матн устида ўтказиладиган экспертиза), суд-политологик-лингвистик ва суд-филологик экспертизалар яна ўша мутахассислар томонидан қайта ўтказилди. Ҳимоячи томон аввалроқ бир неча бор дастлабки экспертизани ўтказишда тартиб-қоидалар бузилганини маълум қилганди. Бу экспертлар томонидан ҳам тан олинган.

Қайта ўрганиш асносида маълум бўлдики, «Усмон Ҳақназаров» тахаллуси остида ёзилган 142 та мақоланинг 66 тасини Бобомурод Абдулла Муҳаммад Солиҳ билан ҳаммуаллифликда ёзилган. «Экспертиза Ҳаётхон Нарсиддинов матнлар муаллифи ёки ҳаммуаллифи эмаслигини кўрсатди», — деган Сергей Майоров.

2017 йилгача бўлган мақолаларда Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилиш, ҳокимиятни қўлга олиш, ҳокимиятнинг қонуний равишда сайланган вакилларини олиб ташлашга қаратилган ғоялар мавжуд деган хулосага келинган. Мақолаларда ноқонуний қуролли тузилмалар ташкил этиш, мафкуравий ва сиёсий душманлик асосида оммавий тартибсизликларни амалга оширишга кўмаклашишни тарғиб қилинган бўлса-да, аммо ирқий ва диний нафрат тарғиб этилмаган.

Шунингдек, экспертизага кўра, ўзбек тилидаги мақолаларнинг муаллифи фақатгина Бобомурод Абдулла ҳисобланади. Судланувчининг ўзи ўзбек тилидаги мақолалар муаллифи эканлигини тан олмади.

Адвокат О.Питиримов ва Н.Тўлагановга Абдуллаев ҳамда Солиҳ томонидан ёзилган мақолаларни алоҳида ажратиб олиш мумкинми дея берган саволига, «бу имконсиз» жавоби олинган.

«Экспертизага кўра, ҳукуматни ағдариш ва шунга ўхшаш ҳаракатларга чорловлар акс этган абзаслар сони 10—12 тага тенг. Барча ҳолатларда абзасларнинг муаллифи айнан ким эканлигини аниқлаш имконсизлиги айтилди», — дейди Сергей Моёров.

Бундан ташқари экспертлар хулосасида ёзилишича, «Усмон Ҳақназаров» 2017 йилда «анча юмшоқ характер»да бўлган.

Суд мажлиси якунида Сергей Майоров ўзининг ҳимояси остидаги шахс томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб тайёрлангани, юборилганини маълум қилди. Ушбу мактуб жиноий иш материалларига қўшиб қўйилган.

Навбатдаги суд мажлиси 2 май куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?