Тошкентдаги Алишер Навоий номли Кино саройида «Шум бола – 2018» болалар ва ўсмирлар учун ўзбек ва немис кинолари фестивали бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Тошкентдаги Гёте институти, Германиянинг «Шлингел» болалар ва ўсмирлар учун фильмлар халқаро фестивали дирексияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестиваль Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги узоқ йиллик маданий-маърифий ҳамкорликнинг амалий ифодасидир.
Бу йил мамлакатда бешинчи бор ўтказилаётган фестивалда дунёнинг турли мамлакатлари киноижодкорлари томонидан болалар ва ўсмирлар учун ишланган киноларнинг энг саралари тақдим этилмоқда. 2–6 май кунлари бўлиб ўтадиган «Шум бола – 2018» фестивалига умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, педагоглар, ота-оналар таклиф этилган. Унда болалар ҳаёти билан боғлиқ бўлган турли йўналиш ва жанрдаги фильмлар намойиш этилмоқда.
Фестиваль германиялик киноижодкорларнинг «Қалбимни тош қил» бадиий фильми намойиши билан бошланди.
Изоҳ (0)