Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Шимолий ва Жанубий Корея чегарасида жойлашган Пханмунжом қишлоғидаги қуролсизлантирилган ҳудудда учрашишга рози бўлди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

CNN нашрининг манбаси сўзларига кўра, КХДР раҳбарини Трамп билан Пханмунжомда учрашишга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин кўндирган. Қишлоқда учрашувни ўтказиш учун зарур нарсаларнинг барчаси тайёрлиги туфайли, Ким Чен Ин бунга рози бўлган. Пханмунжомда ўтган ҳафта Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Иннинг музокаралари бўлиб ўтган эди.

CNN манбасига кўра, Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви май охирида бўлиб ўтади. Шунингдек, баъзи тадбирлар чегаранинг Шимолий Корея томонида ўтказилиши мумкин.

Дональд Трамп 30 апрель куни Ким Чен Ин билан учрашиш учун мувофиқ жой Пханмунжом қишлоғидаги «Тинчлик саройи» бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш учун гуманитар ёрдам ва ФВВ қутқарувчиларини жўнатади 
Маҳаллий
Андижонда ҳокимлик таклифи билан мактаб ҳовлисида қўшимча бино қуриб, ёшларни ишли қилишга уринган тадбиркорнинг ноқонуний қурилиши бузиб ташланиши мумкин 
Крипто
2022 йилда хакерлар крипто инвесторлардан деярли 4 миллиард доллар ўғирлагани маълум бўлди