«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари бошланди. Фильм режиссёри Акром Шахназаров тайёргарлик жараёнлари олдидан журналист Феруз Муҳаммадга интервью берди.
Режиссёр «101-рейс» фильми учун тажрибали актрисалар лабидаги ботокс ҳамда сунъий киприк эктиргани учун фильмга жалб қилолмаётгани ҳақида гапириб берди.
Ўзбекистон ҳаво йўлларида ишлайдиган борт кузатувчисининг гапларига қараганда, стюардессага сочидан токи тирноққача қўйилган ички тартиб-қоидалар бор. Айнан «101-рейс» фильмининг воқеалари содир бўлган 2001 йилда лабни ботокс қилдириш ёки сунъий киприк эктириш умуман бўлмаган. Бундан ташқари, ҳаво йўлларининг ички тартиб қоидаларига ҳам бу зид бўлгани учун биз бугунги кунда фаолият юритаётган ва айнан маҳоратига, фильмда роль ижро этишига кўзимиз етган актрисаларни фильмга таклиф қилолмаяпмиз. Шунақанги қобилиятли, маҳоратли актрисаларимиз бор, аммо улар лабини ботокс қилдиргани ёки сунъий киприк эктиргани учун ролга олинмаяпти. Шунинг учун биз, фильм продюсери Равшан Норбаев билан келишган ҳолда, лабини ботокс қилдирган ёки сунъий киприк эктирган актрисаларни «101-рейс» фильмининг кастинггига ҳам таклиф қилмадик. Биз ҳозир уларни «101-рейс» фильмига олсак, фильм ишонсиз ва сохта чиқади.Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган — бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Boeing-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.Акром Шахназаров, «101-рейс» фильмининг режиссёри
Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Изоҳ (0)