Польша 1 май, сешанба кунидан бошлаб БМТ Хавфсизлик кенгашининг раиси бўлди ва бу лавозимни бир ой давомида эгаллаб туради, деб ёзади «Корреспондент.net».
БМТ Хавфсизлик кенгаши уставига мувофиқ, раис ҳар ой алифбо тартибида алмашиб туради.
Польша 2018 йилнинг январидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси бўлди ва 2020 йилга қадар Хавфсизлик кенгаши таркибида бўлади.
Изоҳ (0)