Эшитишида бузилиш мавжуд бўлган 13 нафар истеъдодли ёш Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларида экскурсияда бўлди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Қувасой шаҳридаги ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари сафарини Фарғона минтақавий туризмни ривожлантириш бошқармаси, вилоят ҳокимияти, Қўқон шаҳар ҳокимияти, Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши ҳамда Al-Fergani Tur туристик фирмаси ташкил этди.
Сурдотаржимон иштирокида бўлиб ўтган сафарда болалар Марғилондаги «Ёдгорлик» заводида, Риштондаги Тоҳир Ҳайдаров уй-музейида ва бошқа жойларда бўлди.
Изоҳ (0)