Сурхондарё вилояти қутқарувчилари триатлон билан шуғулланиш чоғида бахтсизликка учраган қизнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилотининг режасига мувофиқ, Термиз шаҳар Аму соҳил соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги сув ҳавзасида триатлон спорт турининг сузиш мусобақасини ўтказиш даврида Сирдарё вилояти терма жамоаси иштирокчиси Й. Ў. сув ҳавзасида оёғининг томири тортишиб сузолмай чўка бошлади», — дейилади хабарда.
Чўкаётган спортчига Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан зудлик билан ёрдам кўрсатилиб сув остидан олиб чиқилди ва биринчи ёрдам кўрсатди.
Изоҳ (0)