Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 25 апрель куни бошланган III Евросиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда. ЎзА тадбирдан репортаж тақдим этди.
Халқаро кўргазма доирасида таниқли ёзувчи ва шоирлар, маданият намояндалари билан учрашувлар, китоб тарғиботига доир тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон миллий павильони кўргазма иштирокчилари ва ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазма-ярмарканинг иккинчи куни Ўзбекистон миллий павильонида «Ноширлик фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши: имтиёз ва преференциялар, китоб мутолааси ва тарғиботида замонавий усуллар («Китоб олами» маърифий мажмуаси мисолида)» мавзуида давра суҳбати, «Буюк қозоқ адиби Абай Қўнонбоев ижодий мероси» мавзусида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 2018 йилда чоп этилган «Ўлан» шеърий тўплами тақдимоти ўтказилди.
Изоҳ (0)