Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилояти Урганч туманидаги Ғойбу қишлоғида жойлашган «Ширинтой» болалар боғчасига Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифи арафасида иккита пони оти олиб келинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Эндиликда ушбу боғчада тарбияланаётган болалар иппотерапия яъни от устида юриш орқали физиотерапия муолажасини олишлари мумкин бўлади.

«Психология нуқтаи назаридан от билан алоқа инсонда ижобий ҳиссиёт уйғотади. Унинг бақувват бўлишига кўмаклашади», — дейилади хабарда.

«Ширинтой» болалар боғчасидаги олтита гуруҳда 120 нафар тарбияланувчи бўлиб, унда спорт, рус ва инглиз тиллари бўйича гуруҳлар мавжуд.

Маҳаллий аҳоли вакиллари таклифларига кўра, мактабгача таълим муассасасида яна иккита қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари очилди ва ҳозирда уларда 50 нафар бола тарбияланмоқда.

Болалар боғчаси 2,6 миллиард сўм миқдоридаги инвестициялар ҳисобига барпо этилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Агриппина Шин боғчада болалар учун яратилган шароитлар билан танишди ва таълим жараёни бўйича тавсиялар берди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳозир барча кучларни аҳолига газ етказиб беришга сафарбар қилганмиз» — «Ҳудудгазтаъминот» раҳбари
Саломатлик
Байрамгача тезда вазн йўқотамиз: парҳезшуносдан маслаҳатлар
Спорт
Бразилия етакчи, Франция — 2, Аргентина 5-ўринда. The Guardian ЖЧ—2022 фаворитлари рўйхатини эълон қилди