24 апрель куни Нигерия жануби-шарқидаги Бенуэ штатида жойлашган Аяр Мбалом қишлоғига уюштирилган ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳужум католик черковига уюштирилди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари черков роҳиблари, қолганлар эса уларнинг черкови жамоасидир.
Таъкидланишича, жангарилар ибодат пайти черковга бостириб кириб, бу ерда тўпланган жамоани ўққа тутган. Кўплаб одамлар яраланган.
Бундан ташқари, жиноятчилар 35 та уйни талон-торож қилди.
Изоҳ (0)