Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 апрель куни Huawei ўзининг 15-чи Global Analyst Summit’ни очди. Унда компания келажакдаги интеллектуал дунё ҳақидаги тасаввурларини, шунингдек, триллионлаб доллар келтира олдиган имкониятларни тақдим этди. Саммитда 500 дан ортиқ таҳлилчилар, нуфузли раҳбарлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, жумладан, телекоммуникация, Интернет ва молия соҳа вакиллари ҳам йиғилди.

Тонгги сессия давомида Huawei: «Чегарасиз интеллектуал дунёни яратиш учун ҳар бир хонадон, ва инсонга рақамли ҳизматларни улашиш» бўйича ўзининг таклифларини тақдим этди.

Компания раҳбарияти Huawei’нинг стратегияси ва мавжуд ташабуссаларини намойиш этиб, ўзининг интеллектуал дунёдаги ўрнини белгилади. Интеллектуал дунё нимага олиб келиши мумкин деган фикрларга жавобан Huawei сунъий ақл соҳасидаги 5G, булут хизматлари, Интернет буюмлари соҳасида тажриба, ечим ва ва технологик янгиликларни таърифлайдиган Global Industry Vision 2025 (GIV) ҳисоботини чиқарди.

Саммитни Huawei директорлар кенгаши раиси Эрик Сюй очиб, Huawei нинг янги қарашлари ҳақида сўз юритди. У ҳар бир инсон, хонадон ва ташкилот учун рақамли технология ҳамда сунъий ақл технологияларининг афзалликлари, шунингдек, соҳада мавжуд муаммолар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

«Мукаммаллик билан белгиланадиган даврда Huawei буюк компания бўлишга интилади. Биз инсониятга кейинги қадамни илгари суришга ёрдам беришни истаймиз », — деди у. «Рақамли маълумотларни ҳар бир инсон, хонадон ва ташкилотга тўлиқ мос келадиган, интеллектуал дунёга етказиш бизнинг янги қарашларимиз ва миссиямиздир».

Ўзининг янги қарашларига асосланиб, Huawei АКТ ва ақлли қурилмаларнинг инфратузилмасига эътибор қаратган ҳолда интеллектуал дунёга йўл очади. Компания ўз маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш орқали мукаммал фойдаланувчи интерфейсини таъминлашга интилади.

Сўнг, Huawei’нинг директорлар кенгаши аъзоси ва стратетик маркетинг бўйича директори Уильям Сюй сўзга чиқиб, 2025 йилгача Huawei’нинг глобал саноати қандай тасаввур қилиши билан танишди. GIV — глобал тенденцияларни тушуниш ва АКТ соҳасининг саноат концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилган янги ҳисоботдир. 2025 йилга бориб дунё бўйлаб уланишлар сони 100 миллиардни ташкил этади, видеога трафик ҳақидаги умумий маълумот ҳажмининг 89 фоизи тўғри келади, глобал компанияларнинг 86 фоизи эса рақамли иқтисодни 23 триллион АҚШ долларига ошириб, AI’ни татбиқ этишади.

Huawei компаниясининг кучли томонлари ва саноат тенденциялари ҳақидаги тушунчани ҳисобга олган ҳолда, GIV 2025 ўзининг ўзига хос тадқиқот методологиясини акс эттиради. GIV ахборот ва тренд таҳлилларини АКТ соҳасидаги глобал тенденцияларни ривожлантириш учун фойдаланади ва АКТни ривожлантириш режасини белгилайди.

GIV 2025 да ишлатилган маълумотлар 170 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларни қамраб олади. Ушбу ҳисоботда уч ўлчов ва 37 та кўрсаткичлар, шу жумладан маълумотлар миқдори, сунъий ақлдан фойдаланувчи корхоналар фоизи ҳамда шахсий ақлли қурилмаларнинг сони кўриб чиқилган.

«Huawei биринчи марта GIV ҳисоботини тақдим этди. Келажак маълумотларига ва прогнозларига асосан биз ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) асосида интеллектуал дунё саноатининг концепциясини ишлаб чиқишга интиламиз. Бизнинг мақсадимиз — АКТ экосистемасининг ҳақиқатан интеллектуал дунёга айланишига ва глобал ҳамкорларимиз билан ўзаро боғлиқ бўлган интеллектуал дунёни яратишга имкон берадиган базани яратишдир»,— дейди Уильям Сюй.

GIV 2025 келажакни уч йўналишда кўради:

1-йўналиш: Ҳамма нарсани сезиш мумкин, алоқалар кўпаймоқда, ҳар бир нарса ақлли дунёга кирмоқда.

GIV 2025 га кўра, ақлли дунё ҳамма нарса сезиларли ва ўзаро боғлиқ бўлганда албатта келади. 2025 йилга бориб бутун дунё бўйлаб 40 миллиард персонал смартфон ва 100 миллиард алоқа ўрнатилади. Интернет саноати ўша 100 миллиардлик алоқаларнинг асосий манбаига айланади.

Уланишнинг ўсиши ва такомиллаштирилиши билан маълумотлар узатиш ҳажми катталашиб боради ва уларнинг аксарияти видеодан ишлаб чиқарилади. Cloud VR’нинг 2025 йилгача бўлган бозор улуши 292 миллиард АҚШ долларига етади.

GIV 2025 келажкада ақлли қурилмалар ва роботларнинг ўрни инструментдан ассистенга ўзгаришини тасвирлайди. 2025 йилга келиб ақлли ёрдамчиларни жорий этиш даражаси 90 фоизни ташкил этади. Бошқариладиган роботлар ёрдамида 39 миллион кўзи ожиз ва ва 246 миллион кўриш қобилияти бузилган инсонлар нормал ҳаёт кечира олади.

2-йўналиш: Интеллектуаллик: Янги бизнес турларини шакллантириш ва саноат тармоқларининг прогрессив ривожланиши

GIV 2025’га кўра, AI базаси + Интеллектуал платформа, интеллектуал тахлил ҳамда ечимлар қабул қилиш орқали юқори тезликдаги алоқалар, IoT ва булутли технологиялар ёрдамида соҳадаги прогрессив ривожланишга эришиш мумкин.

2025 йилга келиб ақлли технологиялар транспорт соҳасида кенг қўлланилади: 60 миллиондан ортиқ автомобиллар 5G тармоғига уланади ва автомобилларнинг 100% Интернет билан таъминланади. Ишлаб чиқаришда ақлли технологиялар ишлатилганда АКТнинг операцион технологиялар билан ривожланиши тезлашади. Бу инновация, саноат, таъминот занжири ва умуман экосистемада ижобий натижаларга олиб келади. Шаҳарларда ақлли технологияларни жорий этиш орқали қурувчилар хавфсизликни таъминлашда, транспортировка ва бошқа соҳаларни режалаштиришда қулайликларга, ҳамда шаҳар аҳолисининг турмуш даражасини оширишда барқарор ривожланишнинг янги йўлларини яратиши мумкин

3-йўналиш : Оммавий инновациялар: рақамли иқтисодиётнинг имкониятларидан фойдаланиб 23 триллионн АҚШ долларига баҳоланди.

Huawei’нинг прогнозларига кўра, рақамли иқтисодиёт 23 триллион АҚШ долларини ташкил этади. + Интеллектуаллик даражаси ишлаб чиқариш, хизматлар, транспорт ва бошқа кўплаб соҳаларда очиқ бўлади.

Интеллектуал дунёда ҳар қандай нарсада янгиликларнинг натижаларини кўришингиз мумкин. Интеллектуал дунё саноатни ўзгартиради ва янги интеллектуал соҳаларни яратади. Бу эса, саноатнинг реал ўсиш тенденцияларига олиб келиб, ривожланишга эришиш имконини беради ва инновацияларга кучли туртки беради.

Huawei компаниясининг ижрочи директори, маҳсулот ва эчимлар ишлаб чиқариш бўйича президенти Дэвид Ван, инновациялар ҳақида шундай дейди:

«Инновацион - бу интеллектуал дунё учун калит. Huawei маҳсулоти ва эчимлари стратегияси учта концепцияга асосланган. All Connected, All Cloud ва All Intelligent. Шу асосда биз AI, 5G, булут хизматлар ва IoT каби турли соҳаларда бизнес ва технология янгиликларини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз. Саноат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш учун ишлаб чиқариш ва технология занжири бўйлаб мижозлар ва шериклар билан ишлашда янада очиқ технология архитектурасини қурамиз ва шаффоф бизнес моделини жорий қиламиз. Биргаликда биз тўлиқ, ўзаро боғлиқ, интеллектуал дунёни яратишга интиламиз».

GIV 2025 ҳақидаги барча маълумотлар билан таниш учун www.huawei.com/minisite/giv/en манзилига ташриф буюришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)