Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тақиқлаш белгиси остида ва тўхтаб туриш тақиқланган жойларда машина парковка қилган ҳайдовчиларга қарши курашишнинг янги амалиётини жорий этади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменовнинг сўзларига қараганда, халқаро тажрибани ўрганиш асосида инспекторларга нотўғри парковка қилинган машиналарни фотосуратда қайд этиш ҳуқуқини тақдим этишга қарор қилинди.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси 6-изоҳи тақиқланган ерларда тўхтаб туришни жазолаш кўзда тутилган. Ҳозир бундай ҳуқуқбузарликни аниқлашнинг мобил мухбир ёки Telegram-бот шаклидаги янги варианти таклиф этилмоқда, бунда нафақат фуқаролар, балки ходимлар ҳам ҳуқуқбузарликни қайд этиб, фотони марказ компьютерига юбориши мумкин бўлади», — деди у.
Маменовнинг қўшимча қилишича, ҳуқуқбузарлик қайд этилган фотосурат компьютердаги маълумотлар базасига тушгач, баённома расмийлаштирилади, автомобиль эгасига эса почта орқали жарима ҳақида огоҳлантириш келиб тушади.
Бундай автомобилларни эвакуация қилиш эса фақатгина улар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига халақит берганида амалга оширилади.
Изоҳ (0)