Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон карбонат ангидрид гази ташланмалари бўйича дунёда 5-ўринни эгаллади. Энердата мустақил ахборот-консалтинг компанияси ўтказган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

2016 йилга тааллуқли бу маълумотлар икки кўрсаткич — нефть, газ ва кўмир ёқилишидан ҳосил бўлган ташланмалар ва ялпи ички маҳсулот ўртасидаги нисбатга асосланади. Ўзбекистон мисолида бу кўрсаткич ЯИМ бирлигига 0,596 килограммни ташкил этди.

Шуниси ҳам борки, 2012 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда биринчи ўринни эгаллаган, ўшанда мазкур кўрсаткич ЯИМ бирлигига 0,881 килограммга тенг бўлганди. 2016 йилга келиб парник гази ҳажми 3 фоизга камайди.

Маълумот учун, рейтингни ҳозирда Россия бошқармоқда (ЯИМ бирлигига 0,722 килограмм). Кейинги ўринларда ЖАР (0,720), Украина (0,672) ва Қозоғистон (0,604) қайд этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди