Мексика жанубидаги Герреро штатида 18 апрель, чоршанба куни юз берган икки қуролли тўқнашув оқибатида 16 киши — олти нафар полициячи ва ўн нафар гумонланувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мексика хавфсизлик хизмати вакили Роберто Альвареснинг сўзларига қараганда, биринчи отишма Коакуюль шаҳрида юз берган. У ерда штат полицияси конвойига ҳужум қилинган. Ҳодиса оқибатида бир нафар полициячи яраланган, ўн нафар гумонланувчи жиноятчи ўлдирилган.
Иккинчи ҳужум биринчи ҳужумда ҳалок бўлганлар учун қасос бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Сиуатанехо шаҳридан шимолда номаълум шахслар олти нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини ўлдирган.
Изоҳ (0)