Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шервудлик (Буюк Британия) Бобби Гордон битта бананни Асда онлайн-дўконидан харид қилиш учун 930 фунт ҳақ тўлади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Фото: BBC

Фото: BBC

Гордоннинг сўзларига қараганда, дастлаб мева 11 пенни турган. Аёл банан учун анча кўп ҳақ тўлаганлиги ҳақида эса квитансияни олгандан сўнг билган. Банк минг фунт стерлингдан ортиқ қийматга харидни амалга оширган аёл фирибгарлар қурбони бўлганлигини тахмин қилиб, унинг кредит картасини блоклаб қўйган.

«Етти ёшли ўғлимга бу бананнинг ҳар бир бўлакчасидан баҳра олиши кераклигини айтдим», — дейди Бобби Гордон.

Асда вакили носозлик юзага келганлигини маълум қилди ва харидорга келтирилган ноқулайлик учун узр сўради.

«Бананларимиз ажойиб, лекин бунчалик қиммат турмайди. Тизимда носозлик юзага келган кўринади», — таъкидлайди супермаркет ходимлари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль