Россиянинг Магадан шаҳри мэри Юрий Гришан Twitter’даги саҳифасида фашист Германиясининг асосий идеологи Йозеф Геббельсдан иқтибос келтирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ушбу воқеадан сўнг бир гуруҳ фаоллар шаҳар ҳокими устидан шикоят қилди. Уларнинг фикрича, Геббельсдан иқтибос келтирилиши шовинизм белгиси бўлиб, фашизмни реабилитация қилишга қаратилган.
«Инглизлар бутун дунёда сиёсатда виждонсиз ҳаракат қилиши билан машҳур. Улар ўз жиноятларини хушхулқлик фасади ортида беркитиш санъати усталаридир. Улар асрлар мобайнида шундай иш тутиб келган, бу шу қадар уларнинг табиатига хос бўлиб қолдики, ўзлари ҳам буни пайқамай қўйган. Буни Геббельс айтган эди. Бу ҳозир ҳам ўзгаргани йўқ», — деб ёзган эди Гришан.
Ҳозирги пайтда унинг Twitter’даги саҳифаси ўчириб ташланган.
Изоҳ (0)