АҚШ ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Коми Дональд Трамп ахлоқ нуқтаи назаридан президентлик учун лаёқатсиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у ABC’га интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
У Трампни «лаёқатсиз» деб ҳисоблаши ёки бунинг акси эканлиги ҳақидаги саволга Коми бу иборани баъзи одамлар тушунадиган маънода тушунмаслигини маълум қилди.
«У ўртачадан юқори интеллектга эга бўлган инсон сифатида мени ҳайратга солади. У суҳбатларни кузатиб боради ва нима юз бераётганлигини билади, — дейди Коми. — У президентликка тиббий нуқтаи назардан тўғри келмайди деб ўйламайман. У бунга ахлоқан лаёқатсиз деб ҳисоблайман».
Комининг фикрича, Трамп сабабли ва сабабсиз мунтазам ёлғон гапиради ва америкаликлар бунга ишонишини талаб қилади.
Изоҳ (0)