Жиззахда 146 кишини алдаб, салкам 130 миллион сўм ўзлаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Жиззах шаҳрида 1 апрель куни «Сангзор» МФЙ яшовчи, 1974 йили туғилган М. А. ва бошқа фуқаролар Бош прокуратурага мурожаат қилиб, 2017 йил июнь ва июль ойларида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Саманкўл қишлоғида яшовчи, Smart Classic Consulting МЧЖ раҳбари, 1993 йили туғилган Д.Ю. «Оққўрғонлик» МФЙ ҳудудида 146 фуқарога маиший техника маҳсулотларини олиб беришини айтиб, улардан 128450000 сўм олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида Д.Ю. қўлга олинди.
Изоҳ (0)