Саудия Арабистонида биринчи вакуум поезди (Hyperloop) синовдан ўтказилди. Унинг лойиҳаси илк бор Tesla ва SpaceX компаниялари томонидан 2012—2013 йилларда таклиф этилган эди. Virgin Hyperloop One компанияси ва Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Hyperloop модули прототипини намойиш этди, деб ёзади «Наука».
Тезюрар вакуум поездлар тармоғи шаҳарлар орасидаги қатновни бир неча соатдан бир неча дақиқагача қисқартириши кўзда тутилмоқда. Саудия Арабистони вакилларининг маълум қилишича, улар мазкур лойиҳа доирасида Саудия Арабистони ва БААнинг бир нечта (Дубай, Ар-Риёд, Жидда ва Абу-Даби) шаҳарларидан ўтувчи Hyperloop йирик тезюрар пневматик транзит тизимини барпо этишга умид қилмоқда. Бироқ тармоқнинг аниқ йўналиши ҳозирча номаълум.
Virgin Hyperloop One тармоқ мамлакат фуқароларига икки-уч карра тезроқ саёҳат қилиш имконини беришини маълум қилади.
Изоҳ (0)