Ҳиндистонда йўловчилар ўтирган 22 та вагон станциядан бошқарувсиз чиқиб кетди. Вагонларда мингга яқин одам ўтирган эди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, воқеа Гужорат ва Ориша штатлари ўртасида рўй берди. Локомотивлар алмаштирилаётган пайтда вагонлар бошқарувдан чиқиб кетди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, бунга темир йўлчилар айбдор — улар иш олиб борилаётган пайтда вагонларни блоклаб қўймаган.
Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)