10 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича катта музокарачиси Сара Крофт бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон – Британия муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Учрашувда асосий эътибор Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан боғлиқ долзарб масалаларга қаратилди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Битим қоидаларини Brexit жараёнидан сўнг кучга кириши кутилаётган икки томонлама Ўзбекистон – Британия шартномаси лойиҳасига киритиш тўғрисида сўз юритилди.
Музокараларда Буюк Британия элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Изоҳ (0)