Россиялик дипломатлар Сомалида ҳарбий база қурилиши ҳақидаги музокараларни бошлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Африка ОАВларига таяниб, Directorate 4 Telegram-канали хабар бермоқда.
Гап Сомали ҳудудининг шимолида жойлашган тан олинмаган давлат — Сомалилендда база жойлаштириш ҳақида бормоқда.
Музокаралар 2017 йилнинг бошида бошланган бўлиши мумкин. Ўшанда Россиянинг Жибутидаги элчихонаси ходими тан олинмаган республика ҳудудига келган.
1,5 минг ҳарбий хизматчи ҳамда икки эсминец, тўртта фрегат ва иккита сувости қайиғига хизмат кўрсатиш имконини берувчи инфратузилмага эга бўлган кичикроқ ҳарбий база қурилиши мўлжалланмоқда. Россия тўлов сифатида Сомалилендга 250 миллион долларга яқин инвестиция тақдим этиши мумкин.
Изоҳ (0)