2018 йил 5 апрелда Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкентда Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлислари ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнет миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати делегациясига мазкур идора раҳбарининг ўринбосари М.Иванков раҳбарлик қилмоқда. Мажлисларда, шунингдек, Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати Назорат, тафтиш ва аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя ва давлат кафолатлари бўйича лойиҳалар бошқармаси бошлиғи Д.Франсев, Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати юридик бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котибаси О.Корчемкина ва Россия Федерацияси Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизматининг Меҳнат муносабатлари соҳасида лойиҳалаш фаолияти бошқармаси бошлиғи И.Зубкова иштирок этди.
Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Ўзбекистон томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳиддинов, вазир ўринбосари З.Умаров, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов, Агентлик раҳбарининг ўринбосари Б.Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.
Роструд ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашувига оид Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш бўйича механизмни ташкил этиш жараёнида юзага келган ва аниқланган муаммолар ва масалалар муҳокама этилди ва уларни ҳал этишнинг биргаликдаги йўллари ҳамда ечимлари ишлаб чиқилди.
Ишчи гуруҳи ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари шунингдек Самарқанд шаҳридаги Меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва жўнатиш марказига ташриф буюради ҳамда шаҳарнинг эътиборга лойиқ ёдгорликларини зиёрат қилади.
Изоҳ (0)