АҚШда наркотиклар ҳидини сезиб қолган автобус ҳайдовчиси полицияга мурожаат қилди, бу минглаб долларлик наркотикни аниқлашга сабаб бўлди, деб ёзади ForumDaily.
Ҳодиса 29 март куни 07:45 атрофида юз берган. Коллетон округи (Флорида) мактаб автобусининг ҳайдовчиси ўрта мактабга йўл ола туриб, автобусда марихуананинг ўткир ҳидини сезиб қолган.У бу ҳақда мактаб маъмурияти ва мактаб хавфсизлигининг икки ходимини огоҳлантирган. Улар автобус мактаб биносига етиб келгандан сўнг ўқувчилар ва уларнинг шахсий буюмларини тинтувдан ўтказган.
Полициячилар ва мактаб қўриқлов хизмати 250 граммдан ортиқ канабисни топди, бу миқдордаги наркотикнинг кўча қиймати 3 900 доллар атрофида.
Икки нафар вояга етмаган қўлга олинган, улар сўроқ қилингандан сўнг судгача озод этилган.
Изоҳ (0)