Хитой «Тяньгун-1» орбитал станцияси Тинч океани устида атмосферага кирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, станция океаннинг жанубий қисми устида Пекин вақти билан 08:15 (Тошкент вақти билан 05:15) да атмосферага кирган ва катта қисми атмосферада ёниб кетган.
Тафсилотлар, жумладан унинг парчалари ва улар қулаган жой ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.
Аввалроқ станция орбитадан қулай бошлаганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)