26 март – 1 апрель кунлари Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон – Туркманистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари биргаликда олиб борилган топографик ва геодезик ишларнинг натижаси кўриб чиқилди ва 2018 йилга мўлжалланган режа дастури асосида уларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув илиқ ва дўстона муҳитда ўтди. Музокаралар якунига кўра баённома имзоланди.
Изоҳ (0)