Мексика шарқидаги Веракрус штатида Ла-Тома қамоқхонасида юз берган исёнда етти нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 22 киши жароҳат олди. Бу ҳақда El Universal хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
1,3 минг нафардан ортиқ маҳбус қамоқхона бошлиғининг истеъфосини талаб қилиб исён уюштирганлиги таъкидланмоқда. Полициячилар исёнчиларни тинчлантириш ва улардан баъзиларини бошқа жазодан озод этиш муассасасига ўтказишга ҳаракат қилганда, маҳбуслар бўйсунишдан бош тортган ва ҳуқуқ-тартибот органларига ташланган, матрасларга ўт қўйган.
Ҳукумат матбуот хизмати хабарида полиция ходимлари ёнаётган матраслар тутунидан бўғилиб ҳалок бўлганлиги тахмини билдирилган.
Бироз вақтдан сўнг исёнчиларни тинчлантиришга эришилган. Ҳозирги пайтда юз берган ҳодиса вазиятлари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)